Шимолий Корея ядро ва ракета дастурлари устида ишлашни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Reuters БМТ ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, мустақил экспертлар КХДР БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини бузган ҳолда ўз ядро дастури устида ишлашни давом эттираётганини таъкидламоқдалар.

Таъкидланишича, экспертлар БМТга Шимолий Корея бўйича ҳисоботни 3 август, жума куни тақдим этган.

Ҳужжатга кўра, КХДР Сурия билан ҳарбий ҳамкорликни ҳам қўллаб-қувватламоқда ва Яман билан қурол савдосини амалга оширмоқда.

Шу билан бирга, экспертларнинг маълум қилишича, Шимолий Корея тўқимачилик маҳсулотларини олиб чиқишга қўйилган тақиқни бузган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРга қарши санкциялар қачон бекор қилиниши мумкинлиги айтилганди