Ўзбекистондаги оммабоп эълонлар сайтларидан бирида Boeing 737-500 йўловчи самолёти сотувга қўйилди.

Маълумотларга кўра, бу Jеt Boeing1991 йилда ишлаб чиқарилган, узунлиги 31 метр, у иккита моторга эга. Умумий парвозлар миқдори 28 минг соатдан кўпроқ. Самолётга 120 нафар йўловчи сиғади. Нархи - тахминан 1 млн доллар.

Самолётни сотаётган шахс, тақдим этилган маълумотларга кўра, Намангандан. Бироқ, самолётнинг ўзи ҳозир Россияда.

Ушбу хабар ёзилаётган пайтда эълон фаол мақомда бўлмаган.