Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳаси билан янги тушунча киритилмоқда - «идентификацион электрон карта» (ID-карта).

Таъкидланишича, идентификацион электрон карта - бу эгасининг шахсини республика ҳудудида тасдиқлайдиган ҳужжат.

ID-карта ҳар бир фуқаро идентификациясининг ягона рақами ва шахсий маълумотларига эга бўлади. 

Уни давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш учун қўллаш режалаштирилган.