Спорт | 15:14 / 08.08.2018
11231
1 дақиқада ўқилади
Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпиони ЙТҲда ҳалок бўлди
Енгил атлетика бўйича 2015 йилги жаҳон чемпиони Николас Бетт автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
The Sun маълумотига кўра, 28 ёшли спортчи Африка чемпионатидан қайтиб келган куни ўз ватани - Кенияда ҳалокатли аварияга учраган.
Бетт 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, Африка чемпионатининг икки карра совриндоридир (400 метрга тўсиқлар оша югуриш ва эстафета). Унинг эгизак укаси ҳам худди шу йўналишда иштирок этади.