АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши янги даражага чиқди
Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Хитой Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Вашингтонга қарши даъво билан мурожаат қилди.
Бу даъво Америка Қўшма Штатлари томонидан фотоэлементлар ва қуёш батареялари импортига нисбатан қўлланилган 30 фоизлик божларга жавоб бўлиб, улар нафақат Хитойнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказган, балки ЖСТ қоидалари ва принципларининг ишончлилиги ҳамда жиддийлигига ҳам таъсир кўрсатди, дея таъкидлайди идора.
Вазирликнинг хулосасига кўра, АҚШ ҳукумати аниқ ҳаракатларни амалга ошириши, ЖСТ қоидаларини ҳурмат қилиши ва уларга риоя этиши, шунингдек, савдо соҳасини нормал даражага қайтариш учун нотўғри ҳаракатлардан тийилиши керак.
Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари 2018 йил бошида кескинлашиб кетди. Бунинг сабабларидан бири АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо тақчиллиги юқори даражада эканидан норозилиги бўлиб, шундан кейин у Хитой товарларига нисбатан протекционистик чоралар жорий этилишини эълон қилди. Давлатлар умумий қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ миқдордаги бир-бирига импорт чекловлари жорий этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг янги мудофаа бюджетидан норози экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024