Иқтисодиёт | 16:50 / 16.08.2018
13931
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги “Сино” заводи банкрот деб эълон қилинди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Самарқанддаги “Сино” музлатгич ишлаб чиқарувчи заводи суд қарори билан банкрот дея эълон қилинди. Бу ҳақида завод маъмурияти хабар қилди. 

Маиший музлатгичлар ишлаб чиқарувчи “Сино” заводи 1973 йилда ташкил топган. Ўша пайтда заводда “Помир”, “Снежинка”, “SINO” номи остида музлатгичлар чиқарган. 1991 йил 20 декабрда корхона “Сино” акционерлик компаниясига айлантирилди. 

2009 йил декабрида Жанубий Кореянинг “LG Electronics” компанияси ушбу заводда йилига 50 миллион совутгич ишлаб чиқариш қувватига эга тармоқни ишга туширди. Бунга 2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди. 2012 йилда Хитойнинг Guangzhou Kinte Industrial компанияси билан иккита янги моделдаги музлатгичларни ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланди. 

2015 йилда Самарқанддаги “Сино” заводи акцияларининг 88.8%ини стратегик хорижий инвесторга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганди. 

Мавзуга оид