Фан-техника | 15:54 / 17.08.2018
8979
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчиси Apple серверларини бузиб кирди

Фото: AP/Mark Lennihan

Австралиялик ўсмир Apple серверларини бузиб кириб, у ердан 90 гигабайт ҳимояланган файлларни юклаб олди. Бу ҳақда Reuters Австралия ОАВга асосан хабар берди.

Йил давомида 16 ёшли мактаб ўқувчиси корпорация серверларига бир неча бор уланган. Apple ходимлари рухсат этилмаган тарзда киришга эътибор қаратишди ва бу ҳақда ФҚБга хабар беришди. Кейин иш Австралия федерал полициясига топширилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўсмирнинг квартирасидан икки дона ноутбук, мобил телефон ва қаттиқ дискни топишди, унда Apple серверларидан юклаб олинган файллар топилди. Барча ҳужжатлар hacky hack hack номли папкада бўлган.

Полиция ходимларининг таъкидлашича, жиноятчи WhatsApp мессенжерида ўз фаолияти билан мақтанган. Apple вакиллари ўз мижозларининг шахсий маълумотларига зарар етказилмаганини кафолатлади.

Мавзуга оид