Жаҳон | 15:52 / 20.08.2018
5200
2 дақиқада ўқилади

Пентагон аноним мессенжер ишлаб чиқилиши ҳақида эълон қилди

Фото: REUTERS

АҚШ Мудофаа вазирлигининг Истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси (DARPA) бузиб киришдан яхши ҳимояланган, янги аноним мобиль мессенжерни ишлаб чиқиш учун тендер эълон қилди. Бу ҳақда RT тендер ҳужжатларига асосан хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, DARPA илова ишлаб чиқиш учун 44 миллион доллар ажратган. Кутилишича, мессенжер устидаги ишлар 2019 йил мартидан бошланади ва 2023 йилгача давом этади.

Таъкидланишича, янги ишланмага «Барча учун ишончли аноним алоқа» (Resilient Anonymous Communication for Everyone, RACE) номи берилди. Мессенжер криптографик технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳимояланади, уни ишлаб чиқиш вақтида бузиб киришларга бардошлилик даражаси ҳам синовдан ўтказилади. Илова ичидаги суҳбатдошларнинг хабарлари шифрланган бўлади. Мессенжер бир хил тармоқ ичида ишлаши керак, бунда унинг ёпиқ бўлиши ва интернетга уланмагани ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Трампнинг самолётларига 34 млн доллардан зиёд маблағ сарфлаганди

Мавзуга оид