АҚШ Германияга Учинчи рейхнинг сўнгги нацистини депортация қилди
Америка Қўшма Штатлари нацистлар концлагери собиқ қўриқчиси, АҚШ ҳудудида яшовчи, Учинчи рейхнинг сўнгги машҳур жиноятчиларидан бири 95 ёшли Яков Палийни Германияга депортация қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, 1943 йилда Палий Польша ҳудудидаги нацистларнинг «Травники» концентрацион лагерида қўриқчи бўлиб хизмат қилган, у ерда минглаб одамлар ўлдирилган.
1949 йилда у Қўшма Штатларга келиб, ўтмишини яширган. Саккиз йил ўтгач, у Америка фуқаролигини олди ва Қўшма Штатлар ҳудудида яшаб, ишлашни давом эттирди.
Нацистлар режими жиноятчиларини қидириш билан шуғулланган америкалик терговчилар дастлаб 90-йилларнинг бошида Палий билан қизиқиб қолишган. 1993 йилда терговчилар у билан учрашишди. Концлагернинг собиқ қўриқчиси виза олиш учун ўтмиши ҳақида ёлғон гапирганини маълум қилди, аммо фақат 2001 йилдагина концентрацион лагерда ишлаганини тўлиқ тан олди.
Икки йил ўтгач унинг фуқаролиги бекор қилинди, уни депортация қилиш эҳтиёжи юзага келди. Шунга қарамай, ҳеч бир давлат Палийни ўзида қабул қилишни хоҳламаган ва шунинг учун у Нью-Йоркда яна 15 йил яшаган.
Агентликнинг қайд этишича, эркакнинг Германиядаги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қоляпти.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024