Америка президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан яна бир бор учрашиш ниятида. Сиёсатчи бу ҳақда Reuters’га берган интервьюсида айтди.
Трампнинг фикрига кўра, КХДР билан музокараларда «кўплаб яхши нарсалар содир бўлади».
«Катта эҳтимол билан, биз учрашамиз, аммо бу масала юзасидан изоҳ беришни истамайман», - дея айтиб ўтди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, Ким Чен Ин билан «ажойиб» шахсий муносабатларга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин «мўъжизалар тарихи» ҳақида гапириб берганди.
















