Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча тадбиркорлар ва инвесторларни 135 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ва 60 та хусусий мактаб қуриш учун танловда иштирок этишга таклиф этади. Ҳокимлик матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди.
Пойтахт ҳокимлиги танлов ғолибларига хусусий мактабгача таълим муассасаси ва мактаблар қуриш учун умумий майдони 2000 м2 гача бўлган ер майдонларини доимий фойдаланишга ажратиб беради.
Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:
- Қурилиш ишларини 2018 йилнинг 31 декабрига қадар якунлаш;
- Ташаббускор ҳисоб рақамида 5,0 млрд. сўм маблағ бўлиши;
- Ажратиб берилган ер майдонидан мақсадли фойдаланиш.
Манбада барча тадбиркорлар, инвесторлар ўз таклифларини 2018 йилнинг 31 августига қадар қуйидаги манзил бўйича юбориши сўралади.
Телефон: +998 98 309 84 48
Электрон манзил: [email protected], [email protected]















