Технология | 12:22 / 23.08.2018
2933
2 дақиқада ўқилади

Facebook 400дан ортиқ иловани блоклади

Фото: getty images

Март ойида Cambridge Analytica ва Facebook компанияси ўртасидаги можаро юз берганди. Бундан хулоса чиқарган компания ходимлари ижтимоий тармоқда фойдаланувчиларнинг шахсий дахлсизлигига хавф туғдираётган 400дан ортиқ иловаларни ёпиб қўйди. Суриштирув давомида минглаб иловалар ўрганилди, дея хабар қилмоқда ТАСС компания баённомасига асосан.

Facebook ижтимоий тармоғидаги янги қоидага кўра, агар фойдаланувчи 90 кун ичида дастурга кирмаса, у ҳақида маълумот ололмайсиз. myPersonality иловаси энди фаолият кўрсатмаслиги айтилмоқда. Ижтимоий тармоқ вакиллари бошқа фойдаланувчилар ҳақида айнан шу илова орқали билиб олишаётган экан. Ҳозирги пайтда myPersonalityда 4 млн.га яқин инсон рўйхатдан ўтган. Ундаги маълумотлар бошқа компанияларга сотилиш хавфи катта.

Март ойида The New York Times нашрида Facebookнинг Cambridge Analytica компанияси ижтимоий тармоғи маълумотларини чиқариб юборганлиги ҳақида хабар қилинганди. Бу ерда гап 87 млн фойдаланувчининг шахсий маълумотлари тўғрисида кетмоқда. Апрель ойида компания раҳбари Марк Цукерберг АҚШ Конгрессининг икки марта эшитувларида қатнашишига тўғри келганди. У қонун чиқарувчиларга бундан кейин компания фойдаланувчилар шахсий маълумотларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишини айтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид