Жамият | 09:00 / 23.08.2018
39701
5 дақиқада ўқилади
Реклама

New Life Medical клиникаси саратонни илк даврида аниқлаш учун Ўзбекистонда биринчи позитрон-эмиссия томографияси марказини очди

Фото: New Life Medical 

Шанба, 11 август куни Тошкентда New Life Medical'нинг Позитрон-эмиссия томография Маркази очилиши бўлиб ўтди. Компаниянинг асосий йўналиши – янги ускуналарда энг замонавий ва инновацион усуллар билан онкологик касалликларга ташхис қўйишдан иборат.

Ядро тиббиёт маркази саратон касаллигининг эрта даврида ташхис қўйиш, касаллик босқичларини аниқлаш, шунингдек ўтказилаётган даволаш самарадорлигини кузатиб боришга қодир бўлган GE 128 Discovery MI DR ПЭТ/КТ ускунасига эга.

Беморларни текширувдан ўтказиш бевосита махсус радиоизотоп фармакологик препарат  ёрдамида амалга оширилади.  Ўз тузилишига кўра стандарт глюкозага яқин бўлган ушбу универсал препарат барча  ўсма ҳужайраларида фаол тўпланиш хусусиятига эга бўлиб, унинг ярим парчаланиш даври 108 дақиқани ташкил қилади.

Ушбу препарат инъекция йўли билан танага киритилгандан сўнг асосан ўсма ҳужайраларида тўпланганлиги сабабли, ПЭТ/КТ ускунасида ўсма тасвирини юқори сифатли даражада кўриш имконияти туғилади.

Препарат қисқа ҳаёт кечирувчи изотоп булиб, ярим парчаланиш даври 108 дақиқага эга. Бемор танасида парчаланиб, бир сутка давомида бутунлай йўқ бўлади ҳамда организмдан айирув тизими орқали чиқариб юборилади.  Ядро тиббиёт марказига  ўрнатилган ПЭТ/КТ ускунасида бемор танасини бошидан-оёғигача 20 дақиқа давомида батамом текшириш имконини беради ва бу бошқа ПЭТ-сканерлар билан солиштирилганда сезиларли равишда тезроқ амалга оширилади.

Дунёда ҳар куни минглаб беморлар ПЭТ/КТда текширувлардан ўтишади. Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда онкологик касалликка дучор бўлган 120 мингдан зиёд беморлар рўйхатга олинган. Уларнинг учдан бир қисми ҳар йили ПЭТ/КТ ускунасида текширувдан ўтиш учун хорижий давлатларга боришади. Мазкур текширувни New Life Medical клиникасида амалга ошириш сезиларли равишда,  яъни 3-4 баробар арзонга тушади. Бундан ташқари, текширув натижалари ҳам беморга қисқа муддат давомида тақдим этилади.

Жараённинг ўзи кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар гуруҳининг қатъий назорати остида ўтказилади. Циклотрон муҳандислари, радиокимёгарлар, радиофармацевтлар, радиолог шифокорлар, шу жумладан профессор, доцент, катта илмий ходимлар, фан докторлари ва номзодлари бир ёқадан бош чиқариб, ушбу ўта мураккаб, инновацион диагностика усулини амалга оширишда тинмасдан ишламоқдалар. 

ПЭТ/КТ GE 128 Discovery MI DR– бу 128 та кесмали мультиспирал компьютер томографияси ва позитрон-эмиссия томографиясидан иборат гибрид сканер туркумига киради. Бу 2018 йилда ишлаб чиқарилган молекуляр тасвирларни кўриш учун мўлжалланган мутлақо 100% рақамли тизимга эга энг сифатли тасвир берувчи гибрид томографдир. Ушбу аппарат русуми GE Healthcare (АҚШ) компанияси ишлаб чиқариш линиясининг энг юқори чўққисида бўлиб, ҳозирда дунёнинг фақат учта давлатидаги клиникаларга ўрнатилган, жумладан АҚШ, Италия ва энди Ўзбекистонда ҳам. Бундан ташқари, ушбу ускуна модели  МДҲ мамлакатларида ҳали ўрнатилган эмас. Юқори сифатли, сезгир, замонавий, рақамли детекторларнинг мавжудлиги, диаметри 2-3 мм бўлган ўсмаларни аниқлаш имконини беради. Унинг юқори аниқлик кучи туфайли ускуна касалликнинг дастлабки босқичларида жуда ҳам кичик ўлчамдаги патологик ҳосилаларни аниқлашга қодир. 

Фото: New Life Medical 

New Life Medical ядро тиббиёт маркази беморларга ПЭТ тасвирларини рангли термографик плёнкада тақдим этувчи дунёдаги биринчи клиника ҳисобланади.

Фото: New Life Medical 

11 август куни New Life Medical клиникаси Grand Mir Hotelнинг конференциялар залида Ўзбекистонда биринчи ПЭТ-маркази очилишига бағишланган халқаро илмий конференцияни ташкиллаштирди. Очилиш маросимида  Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Э. Боситхонова,  РИИАО ва РТМ директори, Ўзбекистон онкологлар уюшмаси Раиси, профессор М.Н.Тиллашайхов ва ТТА радиология ва нур ташхиси кафедраси профессори М.Х.Хаджибековлар сўзга чиқишди. Конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи мутахассислар, жумладан Метин Чевинер (Туркия), профессор Кайремо Калеви (Финляндия), Юрий Ильин ваГалия Рискулова (Қозоғистон) ҳамда Малика Ходжибекова (Россия) ўз маърузалари билан чиқиш қилишди.

Қўлланилаётган ускуна ва усуллар ҳақида батафсил маълумот олиш учун, шунингдек текширувдан ўтишга ёзилиш учун PETTASHKENT.UZ расмий сайти ёки кеча-ю  кундуз ишлайдиган қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: +99871-231-20-54, +99871-231-20-55, +99871-200-00-78.

 

Фото: New Life Medical 

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид