Жаҳон | 12:26 / 23.08.2018
9778
1 дақиқада ўқилади

Трамп: АҚШ ҳар доим Украинанинг ёнида туради

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ етакчиси Дональд Трамп Украина президенти Пётр Порошенкони Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Украина президентининг сайтида маълум қилинган.

Таъкидланишича, Трамп табрик телеграммасида Украинанинг «қудратли» қуролли кучлари, мамлакат иқтисодиёти тобора ўсиб бораётганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

«Ёдда тутинг, илтимос, Қўшма Штатлар халқаро миқёсда эътироф этилган чегаралар доирасида ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қиладиган вақтда Украина билан доимо ёнма-ён туради», - дейилади телеграммада. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги ҳарбий парад Кремлда «зилзила» келтириб чиқариши тахмин қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид