Спорт | 17:15 / 24.08.2018
11626
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Денис Истомин финалга чиқди

Ўзбекистон теннис жамоаси етакчиси Денис Истомин Осиё ўйинлари финалига йўл олди.

У ярим финалда ҳиндистонлик Гуннесваран Прайнешни 2 сет давом этган баҳсда 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди.

Энди Истомин финалда Ли Дукҳе (Жанубий Корея) ва Ву Йибинг (Хитой) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.

Турнирга биринчи рақамли ракетка сифатида ташриф буюрган Истомин ярим финалга қадар покистонлик Ақил Хонни 6:3, 6:1 ҳисобларида, хитойлик Жанг Жиженгни 6:4, 6:3 ҳисобларида, қозоғистонлик Александр Бубликни 6:1, 3:0 ҳисобларида (техник ғалаба) мағлубиятга учратганди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон номидан Осиё ўйинларига йўл олган 8 нафар теннисчидан фақат Денис Истомингина финалга етиб келди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

 

Мавзуга оид