Ўзбекистон | 13:04 / 25.08.2018
11613
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«AMILOV» ва Белоруссия «Коммунарка» қандолатчилик фабрикалари қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш буйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашди

2018 йилнинг 24 августида Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари ҳукуматлараро комиссия доирасида «AMILOV» қандолатчилик фабрикасига Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Н.С. Отажонов ва Беларусь Бош вазири ўринбосари М.М. Русий ташриф буюришди.

Ушбу ташрифда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Н.С. Юсупов, Ўзбекистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Л.А. Маринич, Беларусь Республикаси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари В.В. Гракун, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК бошқаруви раиси ўринбосари А.Х Салимов, «Коммунарка» ОАЖ бош директори И.И. Данченко ва Беларус Республикаси ҳукумати ва ишбилармонлик доираларининг бошқа вакиллари иштирок этдилар.

Фото: AMILOV

Делегация вакиллари ташрифи доирасида «AMILOV» қандолатчилик фабрикаси ва «Коммунарка» ОАЖ ўртасида қандолат маҳсулотларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Фото: AMILOV

Келажакда «Коммунарка» ОАЖ ва «AMILOV» қандолатчилик фабрикаси ўртасида «Коммунарка» ОАЖга қарашли бўлган маҳсулот белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия шартномаларини тузиш орқали ҳамкорлик ўрнатиш йулга қўйилди. Ўзбекистон «AMILOV» қандолат фабрикаси ўзининг кенг турдаги маҳсулотлари билан Беларусь Республикаси ва МДҲнинг бошка давлатларининг ички бозорига кириб келиш ниятида.

Фото: AMILOV

Беларусь Республикаси делегация вакиллари«AMILOV» қандолатчилик фабрикасига ташрифи чоғида фабриканинг ишлаб чиқариш қуввати ва ускуналарига юқори баҳо бериб, Европа ва МДҲ давлатлари фабрикаларидан қолишмаслигини айтиб ўтди. Шунингдек, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича «AMILOV» фабрикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди.

Фото: AMILOV

«Коммунарка» ОАЖ – Беларусь Республикасидаги йирик қандолатчилик фабрикаларидан биридир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид