Қандолатчиларга экспорт билан боғлиқ операциялари учун 3 млн долларгача маблағ ажратилади
Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, экспорт қилувчилар 3 млн долларгача миқдорда молиявий ресурслар олиши мумкин бўлди. Шунингдек, текстил саноати ҳам янги молиявий қўллаб-қувватлаш пакетига эга бўлди.

Фото: iStock
“Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:
- экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда – 1 миллион АҚШ долларигача;
- экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда – 2 миллион АҚШ долларигача;
- экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 миллион АҚШ долларигача.
2025 йил 1 январгача кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади.
Фармон билан текстил саноатини қўллашнинг қўшимча чоралари ҳам белгиланмоқда.
Унга кўра, 2025 йил 1 январгача ип-калава ишлаб чиқарувчиларга пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
2024 йил 31 декабргача ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади.
2024 йил 31 декабргача бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади.
2026 йил 1 октябргача тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.
Саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Энди тинчликни танлаш керак. Акс ҳолда, кейинги ҳужумлар бундан каттароқ бўлади» — Трамп Эронга ҳужумлар ортидан мурожаат қилди
Жаҳон | 08:33
-
Зеленский: Россия алмашув доирасида Украинага ўзининг 20 нафар ҳарбийси жасадини ҳам топширди
Жаҳон | 08:32
-
«Конституцияга мутлақо зид» — АҚШ қонунчилари Трампнинг қарорини муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 08:25
-
Катта АЭС битими, Фарғонадаги “маска-шоу” ва қулаётган доллар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 08:03
Мавзуга оид

14:47 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Россия экспортни ривожлантиришга қаратилган шартномани имзолади

10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда

11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди

12:26 / 02.05.2025