ЕИ Эронга 20 млн доллар ажратди. АҚШ бундан дарғазаб
АҚШ Давлат департаментидан маълум қилишларича, Евроиттифоқнинг Эронга 20,7 миллион ажратиш ҳақидаги қарори «нотўғри сигнал» ҳисобланади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати баёнотида айтилади.
Давлат департаменти фикрига кўра, Вашингтон ва Брюссель биргаликда Эрон фуқароларини қўллаб-қувватлаш учун ечимни қидиришлари керак.
Таъкидланишича, Қўшма Штатларнинг фикрига қараганда, ЕИнинг Эронга «иқтисодий ва секторал» икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун пул ажратиш ҳақидаги қарори «нотўғри пайтдаги нотўғри сигнал» ҳисобланади.
Шу билан бирга, идорадан қайд этишларича, ушбу маблағлар террорчилик фаолияти учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтирмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024