Жаҳон | 15:41 / 27.08.2018
7267
1 дақиқада ўқилади

Эрон ва Сурия ҳарбий ҳамкорлик бўйича муҳим келишувга эришди

Фото: Tasnim News Agency

Эрон мудофаа вазири Амир Хотамий Сурияга икки кунлик ташрифи чоғида Сурия мудофаа вазири Али Абдуллоҳ Аюб билан ўзаро ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Tasnim хабар бермоқда.

«Сурия инқироздан чиқмоқда ва тикланиш босқичига киришмоқда», - дея айтиб ўтди Хотамий.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Сурия билан эришилган келишув Теҳрон - Дамашқ йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлик учун асосдир. Ўз навбатида, Аюб Эронни терроризмга қарши курашда Сурияни қўллаб-қувватлаётгани учун мақтади. Сурия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг қайд этишича, Сурия ва Эроннинг ҳеч кимга ўзаро яқин алоқаларга зарар етказишига йўл бермайди. Ҳужжатнинг бандларига мувофиқ, Эрон ва Сурия ҳарбий ҳамда мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Эронга 20 млн доллар ажратгани, АҚШ бундан дарғазаб бўлгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид