Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан пойтахт Тошкент шаҳрида байрам тантаналари ва халқ сайллари бўлиб ўтади. Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг айрим кўча ва йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

31 август куни соат 15:00 дан 23:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади:

Амир Темур кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
Бухоро кўчаси – Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
Матбуотчилар кўчаси – Нуронийлар кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Истиқлол кўчаси – Зарафшон кўчасидан Истиқбол хиёбонигача;
Олой кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасигача;
Мустақиллик кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Маҳтумқули кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Истиқбол кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;

Шунингдек, 1 сентябрь куни Халқлар дўстлиги саройи олдидаги майдонда байрам сайлларининг ўтказилиши муносабати билан соат 14:00 дан қўйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади:

• Сеул кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми
• Бобур кўчасининг Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисми
• Фурқат кўчасининг Шаршара кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
• Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
• Каримов кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қисми
• Афросиёб кўчасининг Ш. Рашидов кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
• Чилонзор кўчасининг Муқумий кўчасидан Новза кўчасигача бўлган қисми
• Новза кўчасининг Чилонзор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми

Соат 18:00дан эса: