Ўзбекистон | 15:13 / 30.08.2018
22858
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат»нинг 2017 йилдаги соф даромади миқдори маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

«Ўзавтосаноат» 2017 йилги соф даромаднинг 90 фоизини қайта инвестиция сифатида йўналтиради. Бундан компаниянинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар дарак беряпти.

2017 йилда «Ўзавтосаноат»нинг соф фойдаси 130,3 млрд сўмни ташкил этди.

Вазирлар Маҳкамасининг 16 июлдаги қарорига кўра, 117,3 млрд сўм (90 фоиз) устав фондининг оширилиши ҳисобига капитализация қилинади.

Қолган 6,5 млрд сўм (10%) захира жамғармаси (5%) ва ҳомийлик ҳамда хайрия жамғармасини (5%) шакллантириш учун йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» «сунъий» навбатлар ва «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари кузатилганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид