Ўзбекистон бокс жамоасининг яна бир вакили Осиё ўйинларининг финалига йўл олди.
-56 кг вазн тоифасидаги Миразиз Мирзахалиловнинг ярим финалдаги рақиби мезбон мамлакат спортчиси Аморагам Сунан Агунг бўлди.
3 раунд якунига кўра ҳакамлар Мирзахалиловнинг 5:0 (29:28, 30:27, 30:26, 30:26, 29:27) ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.




Унинг финалдаги рақиби шимолий кореялик Жо Хё Нам бўлади. У ярим финалдан жангсиз ўтди, унинг рақиби хитойлик Ху Бохиангга техник мағлубият ёзилди.
Шу тариқа, Осиё ўйинлари финалида олтин медал учун жанг қиладиган ўзбекисонлик боксчилар сони 5 нафарга етди. Бунгача -49 кг вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов, -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов, -60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов ҳамда -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров финал йўлланмасини қўлга киритишганди.















