Ўзбекистон бокс жамоасининг олтинчи вакили ҳам Осиё ўйинларининг финалида жанг қилади.

-64 кг вазн тоифасидаги Иқболжон Холдоров ярим финалда япониялик Дайсуки Наримацуга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 (30:28, 30:27, 29:28, 30:27, 29:28) ҳисобида ғалаба қозонди.
У энди финалда Чинзориг Батарсук (Мўғулистон) билан олтин медал учун рингга кўтарилади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон боксчилари йўқотишларсиз финалга чиқишмоқда. Бунгача Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Жасурбек Латипов (-52), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг), Шунқор Абдурасулов (-60 кг) ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) ҳам финал йўлланмасини ҳал қилишганди.
Энди олдинда -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов филиппинлик Марсиал Феликсга қарши финал учун жанг қилади.
Шу тариқа, Осиё ўйинлари финалида олтин медал учун жанг қиладиган ўзбекисонлик боксчилар сони 6 нафарга етди. Бунгача -49 кг вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов, -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов, -56 кг вазн тоифасидаги Миразиз Мирзахалилов, -60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов ҳамда -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров финал йўлланмасини қўлга киритишганди.














