Спорт | 14:08 / 01.09.2018
13691
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна бир олтин. Бобоусмон Ботуров финалда қозоғистонлик рақибни енгди

Ўзбекистон бокс жамоаси Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди.

-69 кг вазн тоифасида олтин медал учун рингга чиққан Бобоусмон Ботуров Қозоғистон вакили Асланбек Шимбергеновни 3:1 (28:28, 29:27, 27:29, 29:27, 29:27) ҳисобида мағлуб этди ва Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс жамоасининг олтин медаллари сони 4тага етди. Бунгача Жасурбек Латипов (-52), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) ва Иқболжон Холдоров (-64 кг) олтин медалларни қўлга киритишганди. Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ва Шунқор Абдурасулов (-60 кг) эса финалда ютқазишди.

Энди -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов олтин медал учун рингга чиқади.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси олтин медаллар сонини 19тага етказди ва кумуш медаллар кўплиги ҳисобига умумий рейтингда Эрондан ўтиб кетди.

Мавзуга оид