Жаҳон | 08:50 / 02.09.2018
82195
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Собиқ иттифоқни йўқ қилиш бўйича режалари ошкор қилинди

Фото: National Nuclear Security

АҚШ 1960-йилларда Собиқ иттифоқ ва Хитойни етакчи саноат давлатлари сифатида йўқ қилиш режасини тайёрлаган. Бунда америкалик ҳарбийлар ушбу давлатлар фуқароларини оммавий қириш имкониятини кўриб чиққанлар. Бу ҳақда “Миллий хавфсизлик архиви” нотижорат ташкилоти сайтида эълон қилинган шарҳда айтилган.

Тадқиқотчилар 1964 йилдаги Ягона интеграциялашган тезкор режа (SIOP) ҳужжатларига эътибор қаратишган. Уларда Собиқ иттифоқни “йирик саноат давлатлари тоифасидан чиқариш” учун саноат салоҳиятининг 70 фоизини йўқ қилиш мақсадида ядровий, ҳарбий ва саноат объектларига ядровий зарба бериш зарурлиги айтилган. Шу тариқа "яшовчан жамият" сифатида иттифоқни йўқ қилиш кўзланган.

Бунда АҚШ аҳолининг оммавий қирғини имкониятига йўл қўйган. 1961 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра, SIOP режасига кўра зарба берилиши иттифоқ шаҳарларининг 71 фоиз аҳолисининг, 1962 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра эса 70 млнлик аҳолисининг йўқ қилинишини кўзда тутган.

Шу билан бирга АҚШ штаблари бошлиқлари қўмитаси Собиқ иттифоқ устидан ғалабанинг бош мезони сифатида аҳолини йўқ қилиш ғоясини кўриб чиққан.  

SIOP АҚШ қуролли кучлари томонидан ядро қуролини жанговар қўллаш бўйича батафсил тартиб-қоидаларни ташкил этувчи тезкор ҳужжатлар махфий мажмуаси ҳисобланади.

2015 йил декабрда АҚШнинг архивлар ва ҳужжатлар бош бошқармаси АҚШнинг 1959 йилдаги атом бомбардимонларининг эҳтимолий нишонлари рўйхатини ошкор қилган. Бу рўйхат ўз ичига Собиқ Иттифоқ, Шарқий Европа ва Хитойдаги юзлаб жойларни ўз ичига олган. Улар орасида Москвадаги 179 та, Санкт-Петербургдаги 145 та ва Шарқий Берлиндаги 91 та нишон бўлган.

Мавзуга оид