Жаҳон | 12:07 / 03.09.2018
28326
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг Қримни қайтариб олиш имкониятлари баҳоланди

Фото: Алексей Павлишак / РИА Новости

Украина ҳукуматида Қримни қайтариб олиш имконияти йўқ. Бу ҳақда The National Interest нашри шарҳловчиси Дуг Бэндоу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ярим оролда истиқомат қилувчи аҳолининг аксарияти руслар бўлиб, улар Россия билан бирлашишни истаган. Журналистнинг фикрича, Қримни уларнинг розилигисиз қайтариш нотўғри: маҳаллий аҳоли Украина таркибига қайтиш масаласида вето ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Бэндоунинг эслатишича, ярим орол икки аср муқаддам Туркиядан эгаллаб олинган ва 1954 йилга қадар СССР таркибига кирган. Унинг таъкидлашича, Ғарб Қрим Украинага тегишли деб ҳисоблашига қарамай, Киевда бу ҳудудни қайтариб олиш имконияти йўқ.

«Қрим на Путин, на унинг вориси томонидан қайтариб берилмайди», - дея хулоса қилган журналист. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада «сайловларга аралашиш» бўйича тармоқ фош этилгани, унинг ортида Россия махсус хизматлари тургани хабар берилганди.

Мавзуга оид