Danske Bank’нинг Эстониядаги бўлинмасида пулни ювиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари юз берганида, ундан Россия ва МДҲ давлатларидан келган 30 млрд доллар ўтган, аввалроқ шубҳали битимлар ҳажми 3 млрд долларга баҳоланганди. Бу ҳақда Financial Times газетаси ёзмоқда, у Promontory Financial консалтинг агентлигининг тадқиқоти билан танишиб чиққан.

Нашр маълумотларига кўра, тадқиқотга Danske Bank томонидан буюртма берилган.

Promontory Financial мутахассисларнинг аниқлашича, Даниядаги энг йирик тижорат банки бўлган Danske Bank’нинг Эстониядаги бўлинмаси орқали бир йил ичида мамлакат норезидентларининг 30 млрд доллари ўтиб кетган. Ҳисобот тузувчиларининг маълум қилишича, бу пулларнинг бир қисми руслар ва собиқ СССР давлатлари фуқароларига тегишли бўлган.

Тадқиқот маълумотларига қараганда, норезидентларнинг маблағлари Danske Bank’нинг Эстония филиалида 2013 йилда бўлган - бу йил пул ювиш билан боғлиқ можародаги энг «чўққиси» ҳисобланади. Умуман олганда, ноқонуний ҳаракатлар 2007 йилдан 2015 йилга қадар давом этган, дея таъкидлайди газета.

Шунингдек, нашрдан билдиришларича, 2013 йилда Россия ва собиқ СССР давлатларидан қарийб 30 млрд доллар ўтказилган. Шу билан бирга, Promontory Financial ҳисоботидан иқтибосда Эстония «норезидентлари» ҳақида гап кетмоқда.