Президент “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагротехмаш” АЖ, “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув органларининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқулланди:
“Ўзагротехмаш” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга ўрнатилган тартибда бирлаштириш орқали “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Ўзагротехмаш” АЖнинг такрорланувчи вазифа ва тузилмаларини оптималлаштириш;
“Ўзагролизинг” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш;
“Ўзагролизинг” АЖ устав фондидаги “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга тегишли улушни кейинчалик берилаётган улушнинг баланс қийматига “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ устав фондини камайтириш орқали давлат тасарруфига ўтказиш;
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибига кирмайдиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги техникалар (ускуналар) ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини “Ўзагролизинг” АЖ Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган ҳажмда реализация қилишни ташкил этишни ҳам назарда тутувчи “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятини кенгайтириш.
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагротехмаш” АЖ, “Ўзагролизинг” АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб- қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзагротехмаш” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга бирлаштириш ва “Ўзагролизинг” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш билан боғлиқ барча ташкилий тадбирларнинг ўтказилишини таъминлайди.
Белгилаб қўйилишича:
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ қайта ташкил этилаётган “Ўзагротехмаш” АЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
“Ўзагротехмаш” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга бирлаштириш “Ўзагротехмаш” АЖ акцияларининг давлат пакетини “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ устав капиталига номинал қийматда ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Қуйидагилар:
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ривожланишининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
ички ва ташқи бозорларда тизимли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган, тежамкор агротехнологияларни жорий этишни таъминловчи, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачиликда қўлланиладиган турли хил замонавий техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш;














