Америкалик йўриқчилар «Фориш» полигонида ўзбекистонлик ҳарбийлар учун тренинг ўтказишди
АҚШ Марказий қўмондонлиги йўриқчилари Жиззах вилоятидаги «Фориш» ҳарбий полигонида Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари билан тоғли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича тажриба алмашдилар.
Тренинг август ойи охирида бошланиб, АҚШ қуруқликдаги қўшинларининг олти нафар йўриқчиси ва Ўзбекистоннинг 14 нафар ҳарбий хизматчиси иштирокида беш кун давом этди. Улар тоғли ҳудудларда операцияларни ўтказиш тажрибаси билан ўртоқлашдилар, шунингдек, альпинистлар тайёргарлигининг турли усулларини ишлаб чиқишди.
Тажриба алмашишнинг аксарияти амалий характерга эга бўлиб, полигоннинг тоғли ҳудудида ўтказилди. Мавзулар кўтарилиш ва тушишнинг турли усуллари, ёрдамчи механик қурилмалардан фойдаланиш, кириб бориш мураккаб жойлардан жабрланувчиларни хавфсиз эвакуация қилиш усулларини ўз ичига олди.
Ҳам америкалик, ҳам ўзбекистонлик иштирокчилар алмашинув жуда фойдали бўлгани, келажакда бундай тадбирларни ўтказишдан жуда манфаатдор бўлишларини билдирдилар.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024