Ўтган ҳафтада IKEA Ҳиндистонда ўзининг илк дўконини очди. Унинг ассортименти одатдагидан бироз фарқ қилади. Аслида, бу компания учун одатий амалиёт: баъзи мамлакатларда у товар ва дўконлар дизайнини ўзгартиради. Мақсад – аудитория талабларига жавоб бериш.

IKEA дўконлари ассортиментининг катта қисми турли мамлакатларда ўзгаришсиз қолади. Маҳаллий ҳаёт тарзини инобатга олган ҳолда, кичик деталларгина ўзгаради. Компания ўз вакилларини маҳаллий уйларни ўрганиш ва аҳоли билан мулоқот учун юборади. Вакиллар эҳтиёжни ўрганади.
Бутун дунёдаги IKEA дўконларида қандай ўзгаришларни учратиш мумкин?
Ҳиндистонда иссиқ ҳаво ва намликка чидамли мебель сотилади
Қайта ишланмаган қарағайдан ишланган мебель Жанубий Ҳиндистоннинг иссиқ ва нам иқлимида узоқ хизмат қилмайди. Ҳинд бозори учун компания бошқа материаллардан фойдаланишига тўғри келди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда тозалашда сувдан кўп миқдорда фойдаланилади. Шунинг учун дизайнерлар мебелни намликдан ҳимоя қилиш мақсадида қўшимча тиргаклар қўйишди.

Ҳиндистондаги IKEA дўконларида йиғма стуллар ва табуретлардан кўп фойдаланилади. Чунки бу мамлакатда кўпчиликдан иборат оила аъзолари тез-тез йиғилиб турадилар.
Хитойда балконлар шоу-румлари бор
Хитойдаги IKEA дўконларида балконларни жиҳозлашга бағишланган бўлим бор. Хитойда балконлар жуда машҳур. Мамлакатнинг жанубий қисмида уйнинг бу қисмида кийимлар қуритилади, шимолида эса озиқ-овқат учун қўшимча сақлаш жойи сифатида фойдаланадилар. Хитойнинг турли қисмларида жойлашган дўконларда ушбу ўзига хосликни кузатиш мумкин.

Кореяда кичик хонадонлар учун каравотлар сотилади


















