Психолог ва “Ирода иш бермаяпти” китоби муаллифи Бенжамин Харди Medium’даги устунчасида ўқиб ўрганиш мияга қай даражада ижобий таъсир кўрсатиши, хотирани яхшилаб, одамни бахтлироқ қилиши ҳақида ёзган.
“Кўк зоналар амалиётда: Қандай қилиб узоқ умр кўриш мумкин?” китобида ёзувчи Дэн Бюттнер узоқ ва бахтли умр кечириш тўғрисида фикр билдиради. Сирлардан бири – доим бирор янги нарса ўрганиш. Агар таълим олишни тўхтатсангиз, тезда қарийсиз.

Таълим олишнинг турли усулларини қўлланг
Бир ғоя ёки предметни ўрганиш учун кўп вақт сарфлаш жуда муҳим. Бироқ ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланишингиз зарур.
Албатта, айнан НИМАни ўрганаётганингиз ҚАНДАЙ ўрганаётганингизга қараганда муҳим. Агар сиз фақат китоб ўқиётган бўлсангиз, миянгизнинг муайян қисми “қотиб қолади”, шу сабаб тезроқ қарийсиз.
Ҳаммамизда ўрганишнинг ўзига хос усуллари бор. Мураккаб вазиятларда ёрдамчи усуллардан фойдаланамиз. Бироқ биз инкор этадиган ва “қочадиган”лари ҳам бор.
Уларга:
- Тасаввур: ғояларни ўйлаб топиш;
- Акс эттириш: ўйлаб топган ғояларингизни ўрганиш;
- Таҳлил: ўрганганларингизни синтез қилиш, ғояларни эндиликда қандай қўллаш борасида стратегик режалар тузиш;
- Ҳаракат: мақсадга эришишда ёрдам берадиган ҳаракатлар;
- Синов: муаммони турли ракурсдан ўрганиш;
Таълим олишнинг кўплаб усулларига мурожаат этинг, ана ўшанда миянгиз тезроқ ва яхши ишлайди.
Ҳар куни 15-30 дақиқани бирор янги нарсани ўрганиш учун ажратинг
Болалигимизда кўплаб турли нарсаларни қўллаб кўрганмиз. Миянгиз ривожланган. Афсуски, вақт ўтиши билан одамлар янги машғулотлар билан тажриба ўтказишни тўхтатадилар. Бу нотўғри. Ҳар куни бирор янги нарсани ўрганинг. Масалан:
















