Пентагон Сурия ҳудудида фосфорли қуроллар ишлатилганини рад этмоқда. Бу ҳақда АҚШ маҳкамасининг расмий вакили Шон Робертсон маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари 8 сентябрь куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-15 русумли ҳарбий самолётлари Суриянинг Дайр-аз-Зор вилояти ҳудудидаги ўқ-дори омборларига фосфорли ҳужум амалга оширгани ҳақида хабар берганди. Зарбалар Худжин аҳоли пунктига томон йўлланган. Ҳужум оқибатида йирик ёнғин келиб чиққан.
«Ҳозирги вақтда биз оқ фосфордан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳеч қандай маълумот олмадик. Бу минтақадаги бизнинг ҳеч бир ҳарбий бўлинмамиз фосфорли ўқ-дорига эга эмас», - дея маълум қилди Робертсон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга Сурия бўйича жавоб қайтарганди.
















