Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко украиналик танкчиларнинг машқларидан «кучли» видеони кўрсатди
Украина президенти Пётр Порошенко украиналик танкчиларнинг машқларидан «қизғин» видеони ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бўлишди.
Украина президентининг айтишича, бу видеони интернетда тасодифан кўриб қолган.
«Балли, йигитлар! Сизлар - қудрат, жанговар кайфият ва туганмас оптимизмни ўзингизда акс эттирасиз. Бизнинг ғалаба аниқ. Гап - кучда!», - дея ёзган Порошенко.
У кадрларда тасвирланган машқлар қачон ва айнан қаерда ўтказилганига аниқлик киритмади.
9 сентябрь куни Украинада Танкчи куни нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина разведкаси Захарченкога суиқасдни ким ташкиллаштирганини маълум қилганди.
Билдирилишича, ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») собиқ етакчиси Александр Захарченкога суиқасдни Россия томони ташкиллаштирган.
Мавзуга оид
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
15:16 / 21.02.2026
Украина ва Молдовада қатор қотилликларни тайёрлаган гуруҳ фош этилди
12:02 / 21.02.2026
Зеленский: АҚШ ҳам Украинадан бутун Донбассни топширишни талаб қиляпти
09:52 / 21.02.2026