Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ЙТҲда қурбон бўлган фуқаролар жасади Ўзбекистонга олиб келинди
Россия Федерациясининг Липецк области Дубровский туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этганлар ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар берди.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 20:30да Липецк области Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди. Бунинг натижасида, воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 9 сентябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Москва-Урганч» йўналиши бўйича ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари ватанга олиб келинди ва дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топширилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:12
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:35
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
10:30
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
09:50