Улгуржи сотувчилар валюта конвертациясидан тушган тушумлардан ЯСТ бўйича бўнак тўловларидан озод қилинди
Молия вазирлиги, ДСҚ ва МБ Бошқарувининг қарори билан Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Norma.
Эслатиб ўтамиз, тижорат банклари улгуржи савдо корхоналари учун уларнинг барча тушумлари ўтадиган мақсадли ҳисобварақларни очадилар. Ушбу мақсадли ҳисобварақлардан 5% ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари сифатида автоматик равишда бюджетга йўналтирилади. Бироқ истиснолар мавжуд.
Бу тушумларнинг 10 та турига тааллуқли эмас эди. Масалан, чакана савдодан инкассация қилинган тушум, хато ўтказилган маблағларнинг қайтган қисми, устав фондига улушлар, фоизлар ҳамда дивидендлар ва бошқалардан 5 фоизлик бўнак ушлаб қолинмайди. Энди ўзига хизмат кўрсатувчи банк билан амалга оширилган валюта операциялари ҳамда валюта биржасида илгари конвертация қилинган хорижий валютани сотишдан келиб тушган маблағлар ушбу рўйхатга қўшилди.
Бундан ташқари, Низом бир нечта техник аниқлаштиришлар билан тўлдирилди.
Чунончи, бошқа тижорат банкида асосий ва иккиламчи ҳисобварақ (талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ) очилганда солиқ органлари бу ҳақда Банк депозиторларининг миллий ахборот базасидан билиб оладилар. Банкка бир иш куни ичида солиқ тўловчининг ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлаш мажбурияти ҳақида хабарнома юборадилар.
Шу билан бир қаторда, хабарнома солиқ тўловчига ёзма шаклда ёки унинг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилиши юзасидан аниқлик киритилди. Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ЯСТ бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтариш тўғрисидаги аризани ҳам солиқ тўловчи худди шу тартибда (ёзма шаклда ёки шахсий кабинети орқали) бериши мумкин.
Ҳужжат 7.09.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024