Ўзбекистон | 14:25 / 11.09.2018
4148
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Франция элчиси билан учрашув: Мирзиёевнинг бўлажак ташрифи муҳокама қилинди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Бийет де Вильмор билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон президентининг Францияга бўлажак расмий ташрифига ҳамда турли даражадаги ва шаклдаги бошқа Ўзбекистон-Франция қўшма тадбирларига тайёргарлик кўришга оид масалалар диққат марказида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчиси этиб тайинланган Сардор Рустамбоев президент Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширганди.

Макрон Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини ижобий баҳолади ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун республика раҳбарига миннатдорлик билдирган.

Мавзуга оид