Сўнгги йилларда ўзбекистонлик ёшлар орасида Европа ва Осиёнинг нуфузли университетларида таълим олиш кўрсаткичи ортиб бормоқда.
Бу ёшларнинг келажакка катта режалар билан қараётгани, билим олишга бўлган интилишлари натижаси ҳисобланади.
Ўз навбатида дунё миқёсида нуфузли ҳисобланган олийгоҳларда олинган билим ва диплом ушбу ёшларга “орзуcидаги иш ўринларига” эга бўлиши учун ёрдам беради.
Буюк Британиянинг Oxford Brookes Университетини нафақат Британия балки дунё миқёсидаги ана шундай нуфузли, миллионлаб ёшлар орзусидаги университетлардан бири дейиш мумкин. Унинг жаҳонда энг нуфузли ҳисобланган 150 та олий таълим муассасалари рейтингида эканлиги ҳам университетдаги таълим сифати юқорилигидан далолат беради.
Энди ўзбекистонлик ёшлар Тошкентда туриб ҳам Oxford Brookes Университети дипломига эга бўлишлари мумкин.
“International school of Accounting” бренди остида фаолият юритаётган “Supreme education” НТМ ёшларга ана шундан имкониятни беради.

Лойиҳа ҳақида қисқача
ACCA (The Association of Chartered Certified Accountants) - молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича мутахассисларга халқаро сертификат берадиган ассоциация ҳисобланади. У дунёнинг 181 мамлакатида 188 000дан ортиқ аъзо ва 480 000дан ортиқ талабаларни бирлаштирган.
Дунёнинг 100дан ортиқ идора ва марказлари, шунингдек, 8,5 минг аккредацияланган иш берувчилар ACCA аъзолари ва талабалари учун юқори малакали таълим олиш ҳамда малака оширишни таъминлайдилар.
ACCA умумий 14та сертификатдан иборат бўлиб, 9та сертификатига эга бўлган талаба 9500 сўздан иборат диссертация ёзиб Oxford Brookes университетининг “Бухгалтерия ҳисоби ва бизнес йўналиши” бўйича бакалавр дипломига эга бўлиши мумкин.
Эътиборга молик томони шундаки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Oxford Brookes университети томонидан берилган диплом тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилади.
International School of Accounting ўз олдига соҳада юксак билимга эга, тиришқоқ, изланувчан ҳамда халқаро стандартларга жавоб берувчи кадрлар тайёрлашни мақсад қилган. У молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши бўйича ўқишни истаган барча ёшлар ва ходимлар учун мўлжалланган.















