Фото: Apple

Соатлар, шунингдек, янги циферблат ва кучайтирилган динамикларга ҳам эга бўлди. Series 4 S4 янги процессори билан жиҳозланган, у соатнинг иш фаолиятини икки баробарга ошириши керак.

Фото: Apple

Шунингдек, янги Apple Watch инсоннинг соғлиғини кузатиши ва тез ёрдамга қўнғироқ қилиши мумкин. Бу киши йиқилиб тушса ва бир дақиқадан ортиқ вақт давомида ҳаракатланмаса юз беради. Бундан ташқари, соат электрокардиограммани (ЭКГ) яратиши ҳамда касалликнинг биринчи аломатларини аниқлаши мумкин, аммо ЭКГ учун илова аввал фақатгина АҚШда бўлади.

Фото: Apple

Соатнинг бир қувватлантиришдан ишлаш вақти 18 соатга тенг. Бундан ташқари, соатнинг ён тугмаси тактик алоқа (taptic engine) билан жиҳозланди, унинг ёрдамида фойдаланувчилар ЭКГ қилиши мумкин.

Соатни 14 сентябрдан олдиндан буюртма қилиш мумкин, 21 сентябргача улар 16 давлатда сотилади. Соат 399 доллар туради.