Ўзбекистон | 10:20 / 13.09.2018
27406
1 дақиқада ўқилади

Шароф Убайдуллаев Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимига сайланди

Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев «Нуроний» жамғармаси раисининг ўринбосарлигига сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

12 сентябрь куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтган.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Васийлик Кенгаши раиси Азиз Абдуҳакимов, жамғарманинг Республика бошқаруви масъуллари, Васийлик Кенгаши аъзолари ва фаоллар иштирок этишган.

Мажлис кун тартибида «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раисининг ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилган.

«Муҳокамалардан сўнг кўпчилик овоз билан ушбу лавозимга таниқли журналист Шароф Ортиқович Убайдуллаев сайланди», дейилади хабарда. 

Мавзуга оид