2018 йил 12 сентябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида компьютер ускуналари ва қурилмаларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи Acer компаниясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани "Acer Марказий Осиёда" шиори остида ўтказилди ва у компаниянинг Марказий Осиёдаги бозорларида фаолият кўрсатишидан бошлаб то Берлинда ўтказилган IFA 2018 истеъмолчилар электроникаси 58-халқаро кўргазмасида тақдим этилган инновациялари бўйича масалаларнинг кенг доирасини қамраб олди.
Acer EMEA минтақаси вице-президенти Григорий Низовский Ўзбекистондаги компаниясининг янги бозор стратегияси билан ўртоқлашди, минтақанинг иқтисодий кўрсаткичларини намойиш этди ва асосий муҳим маҳсулотлари тўғрисида сўзлаб берди.
— Acer Ўзбекистондаги маҳсулот ва бозор стратегиясини юқори даромад келтирувчи сегментларга эътиборни қаратган ҳолда ўзгартирмоқда. Компания ўйинлар турини, қаторини, жумладан ўйин мониторлари ва гаджетлари турини кенгайтиради. Бундан ташқари биз бизнес ва фойдаланувчилар учун асосий воситалар сифатида ультра юпқа маҳсулотларини таклиф этамиз. Портфолиони режалаштиришда Аcer ўз эътиборини, биринчи навбатда,рақобатчилар белгилаган нархга эмас, балки истеъмолчи учун нарх ва сифатнинг энг яхши нисбатига эришишга қаратади. Ушбу стратегия Россия, Қозоғистон, Украина ва бошқа кўплаб мамлакатлар бозорларида муваффақиятли ишлаб келмоқда.
Шу билан бирга, Acer, давлат сектори ва ҳукумат лойиҳаларига эътиборини қаратишда давом этади. Биз эътирознинг энг паст коэффициенти билан маҳсулотларни, конфигурацияларнинг ноёб, мукаммал мослашувчанлигини ва савдодан кейинги аъло даражадаги хизматларни таклиф этамиз, - дейди EMEA минтақаси Acer вице-президенти Григорий Низовский.
Acerнинг ўйин линияси нафақат ноутбуклар, балки профессионал киберспортчилар, ҳамда ҳаваскор геймерлар учун мўлжалланган стол компьютерлари, мониторлар ва гаджетларни ҳам ўз ичига олади.






