Тошкентда электр самокатлар оммалашиб бормоқда. Ўсмирлар учун бу қизиқарли кўнгилхушлик, катталар учун – мўлжалдаги манзилга тирбандликлар ва светофорларсиз етиб олишнинг қулай усули.

Ўзбекистонда тақдим этилган брендлардан бири бу – Acer. Дунёга машҳур компьютер жиҳозлари ишлаб чиқарувчиси турли йўл қопламалари (асфальт, брусчатка, плитка) учун ва ҳам қисқа, ҳам узоқ масофаларга мўлжалланган моделларни ишлаб чиқаради. Ўзбекистонда Acer 3 та моделни тақдим этади: енгил Acer ES Series 1, функционал Acer ES Series 3, кучли Acer ES Series 5. Мосини танлаб олиш ва кераксиз опциялар учун ортиқча пул тўламаслик мақсадида, тажрибали фойдаланувчилар бир неча параметрларни баҳолашни маслаҳат берадилар.

Бир зарядда юриш масофаси

Биринчи навбатда, самокат яқин масофа учун олиняптими ёки узоққа қатнашгами – шуни аниқлаб олиш лозим. Заряд нолга тушиб, йўл ўртасида қолиб кетишни ҳеч ким истамайди. Тўғри, уни розеткаси бор исталган жойда (масалан, қаҳвахонада) зарядлаб олиш мумкин, лекин вақт увол бўлади.

Acer электр самокатлари оиласи барча сценарийларни кўзда тутади: енгил ES Series 1 бир зарядда 20 км гача юради ва икки соатда зарядланади. Ундан узоқроққа бориш учун ES Series 3 мос келади, у 30 км босиб ўтади ва 4 соатда қувват йиғиб олади. Ўта фаоллар, яъни ҳаётидан тирбандлиг-у светофорларни чиқариб ташлашни истаганлар учун ES Series 5 мўлжалланган. У 65 км босиб ўтади ва бир кеча (8 соат)да 100% заряд олади.

Бобур, тажрибали фойдаланувчи:

— Менда ES Series 5 бор, мен ўзим яшайдиган Қўйлиқдан ишга – Юнусободга бемалол бориб келаман. Электр самокатдан фойдаланишимнинг сабабларидан бири – автотураргоҳ муаммоси. Шаҳарда кун бўйи машинани ташлаб кетиш мумкин бўлган жойлар тобора камайиб бормоқда. Бундан ташқари, эрталаблари ҳаммаёқ тирбандлик, шундай экан, самокат вақтни сезилари тежайди.

Умуман олганда, баъзида кечалари нон олиш ёки сал нарида яшайдиган ота-онамни зиёрат қилиш керак бўлади. Бир-икки километр учун гаражни очиб, машинани юрғизиш ёқмайди, шу сабабли самокатда юраман.

Ғилдираклар

Унчалик ҳам сифатли бўлмаган йўллар учун тажрибали фойдаланувчилар ғилдираклари диаметри катта бўлган моделни танлашни маслаҳат берадилар. Улар йўл ўнқир-чўнқирларини, чуқурликлар ва нотекис плиткаларни равон босиб ўтади. Чунончи, Acer ES Series 3 ғилдиракларининг диаметри 8,5 см, бу шаҳар шароитида қулай юриш учун етарли. Ўнқир-чўнқир асфальт йўл учун ғилдираклари диаметри 10 см бўлган, амортизаторли Acer ES Series 5'ни танлаган яхши. У рельеф баланд-пастликларидан билинтирмай ўтказади. Бу эса ғашга тегувчи титрашни йўқотиб, юриш равонлигини таъминлайди.