Ўзбекистон | 07:20 / 15.09.2018
19204
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳокимияти Кичик ҳалқа йўлининг бир қисмини кенгайтиришни таклиф қилмоқда

Тошкент шаҳри ҳокимияти аҳолидан тушаётган мурожаатларни ҳисобга олиб, автотранспорт ҳаракатини оптималлаштириш ва йўлдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида Учтепа тумани ва Шайхонтоҳур туманини боғловчи Кичик ҳалқа йўлининг Истироҳат ва Бешқайрағоч кўчалари билан кесишадиган қисмини кенгайтиришни таклиф қилмоқда (схемага қаранг).  

Йўлнинг шу қисми иккита полосагача торайган, бу эса тирбандликлар ҳосил бўлишига олиб келади, жамоат транспорти ҳаракатини чеклайди. Бундан ташқари, йўлда полиз экинларини сотиш жойлари мавжудлиги йўл ҳаракатини қийинлаштиради.

Йўлни кенгайтириш ва яна битта полоса қўшиш учун 15 та кўп йиллик дарахтни кесиб ташлашга тўғри келади. Шу муносабат билан аҳолидан ушбу қарорнинг мақсадга мувофиқлиги ва йўлни дарахтларни кесиш ҳисобига кенгайтириш зарурлиги бўйича қарор қабул қилишда иштирок этиш сўралган. 

Қўшимча автомобил полосасининг яратилиши албатта ҳаракатни яхшилашга ва кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари, ҳайдовчилар ўртасидаги низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Ўз навбатида, кесиб ташланган дарахтлар ўрнига ушбу йўлга ёндош ҳудудда 30 та янги дарахт экилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид