Жаҳон | 15:16 / 17.09.2018
13268
1 дақиқада ўқилади

Кучма Трампни Украинадан узр сўрашга чақирди

Фото: Сергей Гриц/AP

Украина собиқ президенти Леонид Кучма Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампни Украина томонидан кечирим сўрашга чақирди. Бу ҳақда Espreso.TV хабар бермоқда.

Кучманинг сўзларига кўра, Украина томони 1994 йилда имзоланган Будапешт меморандуми туфайли алданиб қолди, у давлатни ядро қуролидан деярли бутунлай маҳрум қилди.

«Украинани алдашди, Шимолий Корея ядровий қуролсиз ҳеч қандай нархга ҳам эга эмас», - дея маълум қилди Кучма.

Унинг қўшимча қилишича, бу вазиятда Трамп Киевдан узр сўраши ҳамда ушбу муаммони ҳал этишда фаолроқ ҳисса қўшишга тайёрлигини билдириши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳарбийларини Азов денгизига «ташлаганди». 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид