Жаҳон | 11:28 / 17.09.2018
18218
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Захарченкога суиқасдда гумонланувчи шахс баъзи тафсилотларни ошкор қилди

Фото: РИА Новости/Игорь Маслов

Ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченкога суиқасдда гумонланувчи шахс ўзини қандай қилиб ёллашганини сўзлаб берди. Бу ҳақда РЕН ТВ телеканали хабар қилмоқда.

Сўроқнинг эълон қилинган видеосида қўлга олинган шахс ўзини Александр Погорелов деб таништиради. Унинг сўзларига кўра, ўзини Роман деб атаган Украина Хавфсизлик хизмати ходими уни ёллаган. Унга «ДХР» раҳбарини йўқ қилиш» бўйича устувор вазифа қўйилди.

«Учрашув давомида «ДХР» раҳбари қаерларга бориши, қайси муассасаларга ташриф буюриши муҳокама қилинди. У «Пушкин» ресторанига мунтазам ташриф буюрганлиги аниқланди», - дейди Погорелов.

Унинг қўшимча қилишича, портловчи қурилма ресторан ҳожатхонасига ўрнатиш керак бўлган, сабаби Захарченко айнан қайси столга ўтириши аввалдан номаълум эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ФХХнинг Донбассда пайдо бўлиши тушунтириб берилганди. 

Мавзуга оид