Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ва КХДР Олимпиада ўйинларини биргаликда ўтказмоқчи
Корея Республикаси ва КХДР 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларини биргаликда ўтказиш учун ариза топширишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, бу ҳақда Пхеньянда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг жорий йилдаги ҳисоб бўйича учинчи саммити якунлари бўйича декларацияда айтилган.
«2032 йилда Олимпия ўйинларини ўтказиш учун қўшма ариза топшириш ҳақидаги келишувга эришилди», - дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, таъкидланишича, мамлакатлар Токиодаги 2020 йилги ўйинларга бирлашган жамоаларни юбормоқчи, бу биринчи шундай тажриба бўлмайди. Пхенчхандаги Олимпиадада КХДР ва Жанубий Корея терма жамоалари делегациялари ягона Корея байроғи остида очилиш маросимидаги спортчилар парадида иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий ва Жанубий Корея ядро қуроли бўйича муҳим келишувга эришганди.
Мавзуга оид
20:27
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026