Жаҳон | 18:04 / 22.09.2018
53205
1 дақиқада ўқилади

Энг машҳур оптик иллюзиянинг сири ошкор бўлди

Флиндерс Университети ва Жанубий Австралия Университетидан бўлган олимлар гуруҳи тажриба ўтказдилар ва «Менинг хотиним ва қайнонам» машҳур оптик иллюзиясини қандай қабул қилиш ҳамда кўриш томошабиннинг ёшига боғлиқ эканини аниқлашди. Бу ҳақдаги тадқиқот Scientific Reports журналида эълон қилинди.

Фото: CC0 / William Ely Hill 

Суратда битта юзда икки қиёфа уйғунлаштирилган: ёш қиз (у ярим ўгирилиб турибди) ва ёши кекса аёл (ён томонидан кўринади).

Тажрибада жаҳоннинг 22 давлатидан бўлган, 18 - 68 ёшлар оралиғидаги 666 киши иштирок этди.

Маълум бўлишича, 30 ёшдан кичик бўлганлар кўпроқ қизни кўришган, 30 ёшдан катталар эса аксарият ҳолларда ёши кекса аёлни пайқашган.

«Менинг хотиним ва қайнонам» тасвири 1888 йилдаги немис откриткасида биринчи марта пайдо бўлган. 1915 йилда карикатурачи Уильям Эли Хилл ўз талқинини тақдим этди, кейинчалик у оптик иллюзиянинг классик намунасига айланди.

Мавзуга оид