Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландиядаги супермаркетлар тармоғида сотилган қулупнайлардан игна топилди
Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги Countdown тармоғи дўконида Австралиядан келтирилган қулупнайлар партиясида игналар борлиги аниқланди. Choice бренди остидаги қулупнай уч тармоқ — Countdown, SuperValue ва FreshChoice'дан қайтарилди.
Супермаркет мижозларни истеъмол олдидан қулупнайларнинг ичини очиб кўриш зарурати ҳақида огоҳлантирди ҳамда уларга меваларни қайтариш имконини берди.
"Харидорлар хотиржамлик учун уйларидаги Choice бренди остидаги қулупнайларни қайтаришлари мумкин. Уларга компенсация берилади", деб ёзилган Countdown тармоғида.
Countdown тармоғи шунингдек воқеани ўрганиш мақсадида Янги Зеландия ва Австралия ҳукуматлари билан боғланди. Тармоқ вакили игнали қулупнайлар аниқланган дўконлар манзилига аниқлик киритмади. Шу билан бирга, игналарни харидор аниқлаганми ёки дўкон ходими - ноаниқ.
Мавзуга оид
10:10 / 28.02.2026
“Ҳовлимизда доим баҳор” – ангренлик қулупнайчи
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025