Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Юнусобод тумани собиқ ҳокимининг қарорини бекор қилди
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди, деб ёзмоқда ЎзА.
Мажлисда Юнусобод туманидаги “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди.
Қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш майдони ҳудуди ободонлаштирилмоқда, унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этиляпти. Ушбу ишларнинг ниҳоясига 5 кун муҳлат берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олингани хабар қилинди.
Манбанинг маълум қилишича, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Мавзуга оид
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
10:20 / 24.02.2026