Ўзбекистон | 11:11 / 25.09.2018
6880
1 дақиқада ўқилади

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси тайинланди

Фото: Scientific Route

Равшан Шавкатович Изомов ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилган эди.

Халқаро стандартларга мос соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишга, шу жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш Миллий палатанинг асосий вазифаcи ҳисобланади.

Мавзуга оид