Ўзбекистон Республикасининг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТнинг Швейцариядаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллерга ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросим давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ҳамда истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Хусусан, Мёллерга кенг кўламли ислоҳотлар ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш тўғрисида маълумот берилди.

БМТ вакили Ўзбекистонда амалга оширилаётган, миллий иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга, шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган ислоҳотларни маъқуллади.